Telegram Group Search
#BU_MUHIM
ОФТОБ УРИШИ БЕЛГИЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

☀️ Офтоб урса, тана ҳарорати ошиши, тери қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юрак тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Иссиқ урса, танага ҳўл сочиқ қўйиш, музли халтачалардан фойдаланиш ва тез ёрдам чақириш керак. Иссиқ кунда енгилҳазм таомлар ва мевалар ейиш, кенг ва ҳаво ўтказадиган, оч рангли кийимлар кийиш зарур.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐 namangan24.uz
📲 @namanganim24
#TAYINLOV
УЙЧИ ТУМАНИ ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИДА ЯНГИ РАҲБАР ИШ БОШЛАДИ

💼 Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Ойбек Аълохонович Хўжақулов Уйчи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Ойбек Хўжақулов 1978 йил 25 июлда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2000 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2008 йили республика Ички ишлар Академиясини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог ва юрист. Ҳарбий унвони - Полковник.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Учқўрғон тумани ИИБда ҳудудлараро профилактика инспектори сифатида бошлаган. У 2003-2021 йилларда Наманган вилоятидаги ички ишлар органларида турли масъул вазифаларда, шунингдек вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2021 йил сентябрь ойидан буён Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#AVTO_OLAM

🪪 Энди янги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш мумкин

Ўзбекистон Ҳукумати портали - My.gov.uz орқали бу жараён янада осон ва қулай бўлди.

Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд.

Тайёр гувоҳномани, истасангиз, ўзингизга энг яқин Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали уйингизда қабул қилишингиз мумкин.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

🎆 Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда

🇺🇿 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Яъни, тунги вақтда — сутканинг соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Бунга кўра, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилмоқда.

Амалда
мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори фуқароларга113 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 113 минг сўмдан 226 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ENERGETIKA

☝️⚡️ Электр энергияси учун 200 кВт/соат чегара қандай ўрнатилгани маълум бўлди - инфографик расмга қаранг!

👌 Энг қизиғи, ҳисоб-китобда кондиционер ва аҳоли сони ҳисобга олинмаган.🤦🏻‍♂️

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK
#BILGANINGIZ_FOYDA

🍎🍏 Олмани хуш кўрувчилар ақлли бўлади

Бу мевани хуш кўрувчилар ақлли бўлишади. Чунки олма томирлардаги қон ҳаракатини маромига келтириб, паришонхотирлик, мия ҳорғинлигига қарши курашади.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, киши кунига 3 дона олма истеъмол қилса, ҳатто улуғ ёшда ҳам хотираси мустаҳкам бўлиб, мияси юқори аниқликда ишлар экан.

Олмадаги "А" витамини апельсиндагидан 50 фоиз кўп. У танани шамоллашдан ва кўзни хиралашишдан сақлайди. Ушбу мевада бошқа неъматларда учрамайдиган "Г" витамини мавжуд.

🏥 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TAYINLOV
ПОП ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ УЧҚЎРҒОН ҲОКИМИГА ЎРИНБОСАР БЎЛДИ

💼 Туман ҳокимининг тегишли қарорига асосан Фозилжон Абдуқодирович Алматов Учқўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Фозилжон Алматов 1980 йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини, кейинчалик Тошкент ирригация ва мелориация университетини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог, иқтисодчи.

Меҳнат фаолияти давомида Наманган вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида турли масъул вазифаларда ҳамда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.

Тайинловга қадар Поп тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#LAYFXAK

💻👀 Компьютердан чарчаган кўзларга қандай ёрдам бериш керак
?

◽️ Энг яхши йўл: бир неча дақиқа дераза олдига бориб, узоқларга қаранг.

◽️ Ишни тўхтатинг ва бир-икки дақиқага кўзингизни юминг.

◽️ Кўзларингизни кетма-кет бир неча марта пирпиратинг, бу уларни намлайди.

◽️ Компьютер билан ишлашда кўзойнакдан фойдаланинг, контакт линзалари кўзни қуритади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TURIZM
НАМАНГАНЛИК НУРОНИЙЛАР КЎҲНА ШАҲАРЛАР ЗИЁРАТИГА ЙЎЛ ОЛИШДИ

🕌 Наманган вилоятида меҳнат фахрийларини республика бўйлаб диққатга сазовор жойлар, ҳусусан тарихий шаҳарлар, қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларига саёҳатларни уюштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, бугун - 2024 йил 3 июль куни "Наманган темир йўл вокзали"дан вилоятимиздан 50 нафар фаол кекса "Нуроний" жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Наманган-Тошкент-Самарқанд" йўналиши бўйича саёҳатга жўнатилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#INSON_QADRI_UCHUN
НОҲАҚЛИККА УЧРАГАН ТЎРТ ФУҚАРОГА НИСБАТАН ОҚЛОВ ҲУКМИ ЧИҚАРИЛДИ

⚖️ Наманган вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари ва жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан 2024 йил 6 ойи давомида 3 минг 358 нафар шахсга нисбатан 2 минг 387 та жиноят иши кўрилиб, 2 минг 700 нафар шахсга нисбатан 1 минг 918 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган.

Бунинг пировардида, саккиз кишига нисбатан шунча жиноий иш юзасидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси татбиқ этиш билан, 646 шахсга нисбатан 594 та жиноят иши бўйича ҳаракатдан тугатиш билан якунланган.

Судлар томонидан инсонпарварлик тамойили қўлланилиши натижасида учта жиноий иш якунларига кўра, 4 киши оқланган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SHU_KUNNING_SAVOLI

📹🏢 Наманган муҳандислик - қурилиш институти дунё "ТОП-1000" рейтингига кириш учун нималар қилмоқда?

Вилоятимиздаги технологик йўналишдаги олийгоҳлар бирлашадими?


🎥🎙 Бу муҳим саволларга Наманган муҳандислик - қурилиш институти ректори Шарифжон Эргашев шундай жавоб қайтарди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#HIDOYAT
КИШИ ГУНОҲНИ ТАРК ЭТГАНИДА...

💎 Қайси банда Аллоҳнинг ғазабига йўлиқишдан қочиб, бир гуноҳни тарк қилар экан, унинг самараси, фойдасини ҳаётида қуйидаги кўринишда топади:

1⃣ Иймоннинг ҳаловати.
2⃣ Ризқдаги кенглик.
3⃣ Аллоҳнинг тоатига эришиш, тавфиқ.
4⃣ Зурриётнинг салоҳияти, яхши бўлиши.
5⃣ Қалблар уни ёқтириб, қабул қилиши.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#HIDOYAT

📖​​ Таҳлил, тасбеҳ, такбир, таҳмид ва истиғфор айтишнинг фазилати

📿 Таҳлил бу - “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

📿 Тасбиҳ бу - “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

📿 Такбир бу - “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

📿 Таҳмид бу - “Алҳамдулиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

📿 Истиғфор бу - “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

Бунинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда шундай марҳамат қиладилар:  “Биродарим Юнус алайҳиссаломнинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлиш – Сендан ўзга илоҳ йўқ, (ҳар қандай айбу-нуқсондан) поксан, албатта мен золимларданман.
– Ғам-ташвишли ёки балоланган, ёки қарздор бирор кимса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, унга ижобат бўлади.”

📖 Дуонинг арабча матни:

لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Ўқилиши: "Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн" ("Анбиё" сураси, 87-оят).

📖 Ушбу дуони доим айтиб юрайлик, азизлар!

📘 "Ал-ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом" китобидан.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#NAMANGAN_VA_JAHON

🇺🇿🇨🇳 Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги вилоят делегациясининг Хитойга  навбатдаги ташрифи самарали бўлди

Бугун вилоятимиз раҳбари Пекин шаҳрида Хитойда ишлаётган ва таълим олаётган ватандошлар билан учрашди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🫑 Булғор қалампирининг қандай фойдали томонлари бор?

Булғор қалампири витамин ва фойдали моддаларга бой маҳсулот ҳисобланади. Уни хомлигича ишлатилса, максимал таъсирга эришилади. Чунки, пиширилганда таркибидаги фойдали моддаларнинг 70 фоизи йўқолиб кетади.

Булғор қалампири кўз саломатлиги, анемиянинг олдини олиш, вазн ташлаш, қонни суюлтириш, иммунитетни мустаҳкамлаш, уйқу ва кайфиятни яхшилашда самарали натижа беради.

🏥 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/07/04 07:36:21
Back to Top
HTML Embed Code: